Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Баҳрайн одам савдоси олдини олиш йўналишида ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон элчиси Нодир Турғунов (қароргоҳи Ар-Риёз шаҳрида жойлашган) Баҳрайн ички ишлар вазири Шайх Рошид бин Абдуллоҳ Ол Халифа билан учрашди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Баҳрайн ўртасида хавфсизлик соҳасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва тажриба алмашинувини йўлга қўйиш масалалари хусусида фикр алмашилди.
Баҳрайн ички ишлар вазири икки мамлакат ўртасидаги алоқалар қадим тарихга эга эканини, уларни яқин маданият, урф-одат ва ўхшаш анъаналар боғлаб туришини билдирди.
Суҳбат чоғида икки давлат ички ишлар вазирликлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ҳар томонлама сифат ва мазмун жиҳатидан бойитиш муҳимлиги таъкидланди.
Шунингдек, томонлар Баҳрайн ички ишлар вазири бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш, икки давлат ички ишлар вазирликлари ўртасида маслаҳатлашув кенгашини тузиш, терроризм ва экстремизмга қарши кураш, наркотик моддаларни ноқонуний савдосини олдини олиш ва жамоат тартибини сақлаш йўналишларида тажриба алмашиш, ходимлар учун қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш ва бошқалар хусусида фикр алмашди.
Бўлиб ўтган учрашув якунида Ўзбекистон элчихонаси ва Баҳрайн ички ишлар вазирлиги ўртасидаги мулоқотни давом эттириш тўғрисида келишиб олинди.
Мавзуга оид
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
08:55 / 06.06.2026
Эрон Кувайт ва Баҳрайн томон еттита баллистик ракета учирди
09:34 / 18.04.2026
Тошкентда одам савдоси билан боғлиқ ҳолат аниқланди
13:12 / 09.03.2026