Таълим | 10:51 / 21.07.2025
2664
1 дақиқада ўқилади

Талабаларни қабул қилиш “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқлаштирилади

Олий таълим ташкилотларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул қилиш жараёнлари “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқлаштирилади. 

Фото: Kun.uz 

Президент фармони билан президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди

Фармон билан киритилган ўзгартиришларга кўра, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида талабаларни Турин политехника университети (Италия Республикаси) ўқув режа ва дастурлари билан бир қаторда бошқа илғор хорижий олий таълим ташкилотларининг ҳам ўқув режа ва дастурлари асосида ўқитиш тизими жорий қилинади. 

Шунингдек, олий таълим ташкилотларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул қилиш жараёнлари “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқлаштирилади. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид