Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ суди иқлим ўзгаришини жиддий таҳдид деб тан олди
Шунингдек, «экологик тоза муҳитда яшаш» инсоннинг ҳуқуқларидан бири эканини тасдиқлади.
Фото: Getty images
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Халқаро суди (ICJ) иқлим ўзгаришини кечиктириб бўлмайдиган ва экзистенциал (ўта жиддий) таҳдид деб топди, шунингдек, «тоза, соғлом ва барқарор атроф-муҳитни» инсон ҳуқуқларидан бири деб тан олди (.pdf).
Халқаро суд раиси Южи Ивасова мамлакатлар иқлим ўзгаришига қарши курашда ҳамкорлик қилиши кераклигини айтди, чунки иссиқхона газлари чиқиндилари, шубҳасиз, инсон фаолияти оқибатида юзага келади ва уларнинг таъсири давлат чегаралари билан чекланмайди.
БМТ суди қарори мажбурий характерга эга бўлмаса-да ва мамлакатларни иқлим ўзгаришига қарши курашиш бўйича қандайдир ҳаракатларга мажбурлай олмаса-да, бу соҳадаги кейинги сиёсатга таъсир кўрсатиши мумкин.
Суд қарори 2019 йилда бошланган кампания билан боғлиқ. Шу вақтда Фижи оролида жойлашган Жанубий Тинч океани университети талабалари гуруҳи Вануату ҳукуматини БМТга тегишли шикоят билан мурожаат қилишга кўндирган эди.
2023 йилда БМТ Халқаро суддан ушбу ишни кўриб чиқишни талаб этувчи резолюцияни қабул қилди. 2024 йил декабр ойида ушбу иш бўйича эшитувлар бўлиб ўтди, судда жами 100 дан ортиқ давлат ва 12 та халқаро ташкилот вакилларининг кўрсатмалари тингланди.
Июл ойи бошида Инсон ҳуқуқлари бўйича Америкалараро суд ҳам одамлар барқарор иқлимга эга бўлиш ҳуқуқига эга ва давлатлар уни сақлаб қолиш учун ҳамма нарсани қилишга мажбур, деган қарорга келди.
Мавзуга оид
08:31
БМТ Бош ассамблеяси Украинада тинчлик ҳақида резолюция қабул қилди
10:09 / 24.02.2026
ЖБ: Украинани тиклаш учун 588 млрд доллар керак бўлади
20:58 / 21.02.2026
Human Rights Watch Ўзбекистон ҳукуматини фермерларга эркинлик беришга чақирди
10:35 / 20.02.2026