Ўзбекистон | 08:38 / 01.08.2025
1299
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон янги мултимодал транспорт коридорида иштирок этади

"Беларус – Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон" мултимодал транспорт коридорини ривожлантириш вазифалари келишиб олинди.

Фото: Дунё

"Беларус – Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон" мултимодал транспорт коридорини ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳнинг онлайн йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон транспорт вазирлиги маълумотига кўра, транспорт вазири ўринбосари Жасур Чориев иштирок этган йиғилишда янги мултимодал транспорт коридори орқали юк ташувларини ривожлантириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Томонлар ҳар бир давлат ҳудуди орқали ўтувчи халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш соҳасидаги лойиҳаларни ўзаро мувофиқлаштиришга келишиб олди.

2023 йилнинг ноябр ойида Тошкентда Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) давлатларининг биринчи транспорт форуми доирасида Беларус – Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон халқаро транспорт коридорини яратиш ва ривожлантириш бўйича англашув меморандуми имзоланган эди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид