Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда уй интернетига талаб кескин ўсди
Россияда ёзда уй интернети ва Wi-Fi тармоғига уланиш вақти «ғайритабиий даражада юқори» талаб туфайли кўпайди, уларнинг кўтарилиши баъзи ҳудудларда мобил интернет ишида узилишлар бошланганига тўғри келди.
Мобил интернетнинг тез-тез узилиши фонида Россияда уй интернети ва Wi-Fi'га «аномал даражада юқори» талаб кузатилди, бу эса уланиш вақтларининг ошишига олиб келди. Бу ҳақда федерал ва минтақавий провайдерларнинг симли интернет учун 2500 дан ортиқ аризалари таҳлил қилинган "101 Интернет" хизмати тадқиқотига таяниб, «Ведомости» газетаси хабар берди.
Лойиҳа асосчиси Алексей Левочкиннинг сўзларига кўра, ёзда одатда бундай сўровлар мавсумий равишда камайиб боради, бу йил эса «ғайритабиий ўсиш» кузатилган. «Баъзи ҳудудларда уланишлар сони бир неча баробар ошди. Шу билан бирга, динамика нотекис бўлди: баъзи ҳудудларда талаб пасайган бўлса, бошқаларида кескин ўсиш мобил алоқа узилишлари бошланиши билан бир вақтга тўғри келди», — деди Левочкин.
Таҳлиллар шуни кўрсатдики, июн-июл ойларида деярли ҳар тўртдан бир ҳолатда (24,9 фоиз) сўровдан сўнг 30 кундан ортиқ хизмат кўрсатилган. Энг иш кўп ҳафталарда уланиш даври 40-50 кунгача чўзилади, деди Алексей Левочкин.
Уй интернетига уланиш учун сўровларнинг кўпайиши "Мегафон" ва "Транстелеком" томонидан тасдиқланди, аммо улар барча сўралган хизматларни ўз вақтида тақдим этишини билдирди. "Ростелеком"нинг хабар беришича, сўнгги ойларда россияликлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12-15 фоизга кўпроқ симли интернетга уланиш ҳақида сўрай бошлади.
Мавзуга оид
22:16 / 11.06.2026
Роутерни қанчалик тез-тез қайта ишга тушириш керак: кўпчилик унутадиган қоида
09:45 / 09.05.2026
Wi-Fi роутер «ўлаётганини» ва янгисини сотиб олиш зарурлигини қандай билиш мумкин?
15:41 / 13.03.2026
Давлат думасида мобил интернет ва Wi-Fi йўқолиб қолди
14:55 / 07.10.2025