Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин суд қарорисиз россияликларнинг ҳисобрақамини блоклашга рухсат берди
Путин гумондорларнинг ҳисоблари бўйича операцияларни суд қарорисиз 10 кунгача музлатишга рухсат берувчи қонунни имзолади. Белгиланган муддатдан кейин суд ҳисобни хатловга олиш масаласини кўриб чиқади. Қонун 1 сентябрдан кучга киради.
Фото: Alexander Ryumin/TASS/dpa/picture alliance
Владимир Путин терговчилар ва суриштирувчиларга судгача бўлган иш юритиш доирасида гумонланувчиларнинг ҳисобварақларидаги пул операцияларини 10 кунгача музлатиб қўйишга рухсат берувчи қонунни имзолади.
Давлат думаси 22 июлда ва Федерация кенгаши 25 июлда маъқуллаган ҳужжат Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиришлар киритади. Унга кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари гумонланувчининг ҳисобрақамларидан жиноят содир этишда фойдаланилган деб тахмин қилиш учун асослар мавжуд бўлса, операцияларни блоклаши мумкин бўлади.
Қонунда назарда тутилган 10 кунлик муддат ўтганидан кейин ҳисобрақамни хатловга олиш тўғрисидаги масала суд томонидан кўриб чиқилади. Агар блокировкани давом эттириш учун асослар топилмаса, терговчи ўз қарорини бекор қилиши ва бу ҳақда электрон пул маблағлари операторини, яъни банкни хабардор қилиши керак.
Шунингдек, қонун банкларга сўров олинган кундан бошлаб уч кун ичида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга молиявий ўтказмалар бўйича зарур маълумотларни тақдим этиш мажбуриятини юклайди. Агар сўров электрон шаклда юборилса, у ҳолда 24 соат ичида. Янги қоидалар 1 сентябрдан кучга киради.
Мавзуга оид
10:22 / 13.12.2025
Ноҳақ судланган сурхондарёлик ёлғиз онанинг иши қайта кўриб чиқилади
11:05 / 12.12.2025
“Емаган сомсамга пул тўлаяпман” - сурхондарёлик аёл тергов ва суддан норози
20:51 / 10.12.2025
Ўзбекистонда 11 ойда 184 киши пора олгани учун судланди
20:00 / 10.12.2025