Жамият | 16:05 / 06.08.2025
3570
1 дақиқада ўқилади

1,2 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма аниқланди

Ўзэнергоинспекция Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Фото: Ўзэнергоинспекция

Унда, Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро А.С. ўзига қарашли хонадонда 21 дона майнинг қурилмасини тармоққа тўғридан тўғри улаб, ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, электр таъминоти корхонасига 1,2 миллиард сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид