Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рақамли криминалистика соҳасидаги мутахассислар ягона реестри тузилади
Вазирлар Маҳкамасининг "Рақамли криминалистика тадқиқотлари соҳасида мутахассислар малакасини ошириш ва сертификатланган мутахассисларнинг ягона электрон реестрини юритиш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Ушбу ҳужжат президент қарорининг ПҚ–17-сонли «Рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш соҳаси учун профессионал кадрлар тайёрлаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойишини амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган.
Қарорга мувофиқ:
- рақамли криминалистика соҳасидаги мутахассисларнинг малакаси камида ҳар икки йилда бир марта ихтисослаштирилган ўқув муассасаларида оширилади;
- ўқитиш офлайн ва масофавий шаклларда – курслар, семинарлар ва стажировкалар кўринишида ўтказилиши мумкин;
- ўқитишнинг минимал вақти – 36 академик соатни ташкил этади;
- ўқишни муваффақиятли якунлаган мутахассисларга белгиланган намунадаги сертификатлар берилади;
- хорижда ўқитилган мутахассисларнинг малакаси тегишли ҳужжатлар асосида тан олинади.
Шунингдек, рақамли криминалистика соҳасида сертификатланган мутахассисларнинг ягона электрон реестрини марказлашган ҳолда юритиш назарда тутилган.
Мавзуга оид
09:09 / 14.04.2026
Ўзбекистонда электрон тижорат учун бонд омборлари ташкил этилади
10:31 / 30.03.2026
Иссиқхона хўжаликларига янги имтиёзлар берилади
09:37 / 30.03.2026
Учта янги миллий табиат боғи ташкил этилади
08:27 / 17.03.2026