Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Объектларни Fast-track усулида қуришга рухсат бериш амалиёти бекор қилинади
"Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлиги ва сейсмик хавфсизлигини назорат қилишда давлат назорати ва бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент фармони лойиҳаси эълон қилинди.
Вазирлар Маҳкамаси, Бош прокуратура ва Адлия вазирлигининг объектларни Fast-track усулида қуришга рухсат бериш амалиётини бекор қилиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланади.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда қуйидаги масалаларни тегишли қонун, кодекс ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритади:
- қурилиш регламентлари, миллий қурилиш нормалари ҳамда смета-ресурс нормаларининг ҳуқуқий мақомини белгилаш;
- мастер-режаларнинг ҳуқуқий мақоми ва унга риоя этмаслик учун жавобгарликни белгилаш;
- объектларнинг хавф-хатар тоифаси бўйича мураккаблик тоифаси ва сейсмик хавфсизлик жиҳатдан тоифасини уйғунлаштириш (ягона тоифани жорий этиш), шунингдек, ушбу тоифаларни ҳукумат қарори билан тасдиқлаш амалиётини йўлга қўйиш;
- капитал қурилишда товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилиш учун танлов (тендер) ҳужжатларини тайёрлаш фаолиятини лицензияланадиган фаолият турларидан чиқариш;
- бино-иншоотлар ва объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва лойиҳалаштириш фаолияти бўйича бериладиган лицензияларнинг амал қилиш муддатларини уларнинг хавфлилик даражасидан келиб чиққан ҳолда белгилаш;
- лицензия талаблари ва шартларини бузиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг тегишли қарори билан лойиҳа ташкилотлари лицензиясининг амал қилишини вақтинча олти ой муддатгача тўхтатиш;
- юридик шахсларга (жумладан, уларнинг таъсисчилари ва раҳбарларига) архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолияти бўйича берилган лицензияси бекор қилинган тақдирда, бир йил муддатгача лицензия олишни тақиқлаш талабини белгилаш;
- архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолиятини лицензиялаш талаблари ва шартларига юридик шахснинг штатида ёки ўриндошлик асосида ишлайдиган мутахассисларига талабларни аниқ белгилаш, бунда:
- мутахассислар компетенциясини тасдиқловчи сертификатлар мавжудлиги;
- уларнинг шу кунга қадар амалга оширилган ишлари (портфолио);
- талабгор ташкилотда ишлайдиган мутахассисларнинг даражасини сўралаётган лицензия тоифасига боғлаш каби мезонлар инобатга олиниши лозим;
- лойиҳачининг муаллифлик назорати самарадорлигини ошириш. Бунда, муаллифлик назорати муҳандисини аниқ белгилаш ҳамда назоратни амалга ошириш шартномасини алоҳида тузилишини таъминлаш лозим.
Мавзуга оид
21:18 / 20.08.2025
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент қурилишининг бориши билан танишди
23:49 / 04.08.2025
Ҳукумат “Sea Breeze Uzbekistan” қурилишини тасдиқлади
18:34 / 11.12.2024
Қурувчи ташкилотлар фаолияти устидан назоратни кучайтириш зарур — Конституциявий суд
13:41 / 27.01.2021