Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Насия савдо: қулайлик ортидаги ноқулайликлар
Оилавий бюджетни тўғри бошқариш – хотиржам ҳаёт асосларидан бири. Лекин сўнгги йилларда насия савдо имкониятларининг кескин ошиши буни қийинлаштиргандек. Бир қарашда насияга харид қилиш қулай кўринади: керакли маиший техникани ёки бошқа товарни дарҳол олиб, кейин аста-секин тўлаш мумкин. Аммо бу қулайлик ортида яширин молиявий хавфлар ҳам бор.
Фото: Shutterstock
Насиянинг асл нархи. Кўп ҳолатларда сотувчи маҳсулотни сотувга қўйганда унинг нархига аллақачон фойдаси қўшилган бўлса ҳам, насияга берилгани учун табиий равишда қўшимча фоиз ҳам қўшади. Натижада сиз бир маҳсулотга икки марта тўлайсиз – бири сотувчининг фойдаси, иккинчиси насиянинг устамаси.
Товарнинг қадрсизланиши. Насия савдодаги энг харидоргир маиший техникалар ва электроника воситалари вақт ўтиши билан қийматини йўқотади. Насияга олган маҳсулотингиз ҳар ой арзонлашиб бораверади, аммо сиз эски нархи ва қўшимчасига фоизи билан тўлашда давом этаверасиз.
Бошқа сарфларнинг чекланиши. Насия харидида ҳар ой белгиланган суммани тўлашингиз шарт. Бу эса бошқа зарур харажатларни чеклайди, кутилмаган ҳолатларда маблағ етмаслиги мумкин.
Нафс-у ҳавога берилиш. Кўп ҳолларда насияга харид қилишнинг асл сабаби ҳақиқатдан зарур эҳтиёж эмас, балки дабдаба ва орзу-ҳавас бўлади. Молиявий интизомнинг йўқлиги бу ҳолатни янада ривожлантириши мумкин.
Эслатма! Насияга харид қилиш қисқа муддат учун лаззатли бўлиб кўринса-да узоқ муддатда молиявий эркинлигингизни чеклайди. Энг тўғри йўл – оилавий бюджетни интизом билан жамғариш, фақат зарур нарсаларни сотиб олиш ва кутилмаган харажатларга тайёр туриш.
Мавзуга оид
14:55 / 04.10.2025
Насия савдо бозорини тартибга солиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилди
21:03 / 14.06.2025
Ўзбекистонда насия савдо. Бир йилда бўлиб тўлаш 1,5 баробаргача қимматга тушади
15:36 / 12.12.2024
Кредит олиш васвасаси. Аҳолининг қарз юки шиддат билан ошмоқда
15:45 / 16.08.2024