Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон Россия билан рупийда савдо қилиш масаласини муҳокама қилади
Аввалроқ Россия ТИВ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 21 август куни Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкар билан музокаралар ўтказишини маълум қилганди.
Ҳиндистон делегацияси Россияга режалаштирилган ташрифи доирасида рупийда савдо қилиш масаласини муҳокама қилади, деб хабар берди Bloomberg агентлиги.
"Келаси ҳафтада Ҳиндистон юқори даражали делегациясининг Россияга ташрифи давомида рупийда савдо қилиш масаласи муҳокама қилинадиган мавзулардан бири бўлади", - деб ёзади агентлик.
Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазирлиги мамлакат ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 21 август куни Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкар билан музокаралар ўтказишини маълум қилганди.
Қайд этилишича, ҳинд вазирининг Москвага ташрифи чоғида икки томонлама ва халқаро шаклдаги ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.