Ўзбекистон | 19:03 / 14.08.2025
1993
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Германия Афғонистон бўйича ҳамкорликни муҳокама қилди

Ўзбекистон ТИВ маълумотига кўра, Афғонистон муаммосини ҳал этиш бўйича мунтазам мулоқотни қўллаб-қувватлашга ўзаро манфаатдорлик таъкидланди.

Фото: ТИВ

Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Германиянинг “Бергхоф” жамғармасининг Афғонистон, Марказий ва Жануби-Шарқий Осиё бўлими раҳбари Басир Феда бошчилигидаги делегацияси билан учрашди.

Музокаралар чоғида томонлар Афғонистон бўйича икки томонлама ҳамкорликнинг жорий ҳолатини ҳар томонлама муҳокама қилдилар.

ТИВ маълумотига кўра, Афғонистон муаммосини ҳал этиш бўйича мунтазам мулоқотни қўллаб-қувватлашга ўзаро манфаатдорлик таъкидланди.

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид