Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сўх туманидаги «Тул» чегара назорат-ўтказиш пункти вақтинча ёпилди
Фуқаролар ва транспорт воситалари ҳайдовчилари энди «Ленбург» чегара назорат-ўтказиш пункти орқали ўтиши мумкин.
Фарғона вилояти божхона бошқармаси Сўх туманида жойлашган «Тул» чегара назорат-ўтказиш пункти вақтинча ёпилганини эълон қилди.
Қайд қилинишича, ушбу чегара назорат-ўтказиш пункти орқали ҳаракатланган фуқаролар ва транспорт воситалари ҳайдовчилари энди «Ленбург» чегара назорат-ўтказиш пункти орқали ўтиши мумкин.
«Ленбург» чегара назорат-ўтказиш пункти ҳар куни эрталаб соат 6:00 дан кечки соат 22:00 га қадар фаолият олиб боради.
Ушбу чегара назорат-ўтказиш пункти фақат Ўзбекистон ҳамда Қирғизистон фуқаролари ва транспорт воситалари ҳаракати учун мўлжалланган.
Мавзуга оид
20:21 / 10.07.2026
«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» темирйўли қурилиши фаол босқичга ўтди
21:06 / 07.07.2026
Қирғизистонда учиш чоғида самолётнинг шассиси синди
20:20 / 06.07.2026
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
22:31 / 02.07.2026