Жаҳон | 10:44 / 15.08.2025
5668
1 дақиқада ўқилади

Аляскадаги учрашувдан кейин якуний ҳужжат бўлмайди – Кремль

Путин ва Трамп келишувлар ва англашувлар доирасини белгилаб олиши таъкидланмоқда.

Фото: ТАСС

Кремль ва Оқ уй Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Доналд Трампнинг Аляскадаги саммити якунлари бўйича ҳеч қандай ҳужжат тайёрлашни режалаштирмаяпти, деди президент матбуот котиби Дмитрий Песков.

«[Ҳужжат] кутилмаяпти, ҳеч нарса тайёрланмаган. Бу ерда қандайдир ҳужжат бўлиши ҳам даргумон», деди у журналистнинг саволига жавобан.

Унинг сўзларига кўра, Путин ва Трамп эришишга муваффақ бўладиган келишувлар ва англашувлар доирасини белгилаб олади.

Икки президентнинг шахсий учрашуви ҳақида 8 август куни маълум бўлди, Трамп уни АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф ва Владимир Путиннинг Москвадаги учрашувидан кейин ўтказиш ниятида эканини маълум қилди.

Учрашув Алясканинг энг йирик шаҳри Анкорижда бўлиб ўтади ва 16 август куни Тошкент вақти билан тахминан 00:30 да бошланиши кутилмоқда. Музокараларнинг марказий мавзуси Украинадаги можарони ҳал қилиш бўлади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид