Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада божхона пости бошлиғи пора билан ушланди
У 80 дона телефонни чегарадан расмийлаштирувларсиз ўтказиб бериш эвазига 5 минг доллар ва битта телефон талаб қилган.
Фарғона вилоятидаги божхона постларидан бирининг бошлиғи 5 минг доллар ва 1 дона телефонни пора сифатида олаётганида қўлга олинди.
«Фарғона вилоятидаги чегара-божхона постларидан бирининг бошлиғи ўз хизмат мавқейидан фойдаланиб, фуқаронинг Қирғизистон республикасидан олиб келган 80 дона Iphone-16 русумли уяли телефон аппаратларини тегишли расмийлаштирувларсиз божхона постидан ноқонуний ўтказиб бергани эвазига 5000 АҚШ доллари ҳамда 1 дона Iphone-16 Pro телефон аппарати талаб қилган», – дейилади ДХХ матбуот хизмати хабарида.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда божхона органлари подполковниги ушбу моддий қийматликларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.
Мавзуга оид
18:20 / 17.06.2026
Давлат хизматчилари учун қамоқхонага экскурсия амалиёти йўлга қўйилди
14:42 / 16.06.2026
Тошкентда ИИО бўлинма бошлиғи жиноятда гумонланиб қўлга олинди
15:13 / 15.06.2026
Наманганда таълим тизими мансабдори тезкор тадбирда қўлга олинди
21:34 / 13.06.2026