Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Греция, Испания ва Португалия олов ичида қолди
Рекорд даражадаги ҳарорат сабабли юзага келган ўрмон ёнғинлари оқибатида минглаб одамлар уйларини тарк этишга мажбур бўлди.
Фото: AP
Греция, Испания ва Португалияда ўрмон ёнғинлари шаҳарларга яқинлашгани боис оммавий эвакуация эълон қилинди.
Греция ўт ўчириш хизмати вакили Василис Ватракояниснинг сўзларига кўра, ёнғинга қарши курашиш вақтида камида 15 нафар ўт ўчирувчига тиббий ёрдам кўрсатишга тўғри келди. Афина қўшни Албанияга ҳам ўрмон ёнғинларини ўчиришда ёрдамлашиш учун ўз кучларини жўнатди.
Испания бош вазири Педро Санчес Кастилия ва Леон регионида ўт ўчирувчининг ҳалок бўлиши муносабати билан таъзия билдирди. Мамлакатда 8000 киши эвакуация қилинди. Хабар қилинишича, Леондаги ёнғинлар 38 000 гектар майдонни қамраб олган.
Португалияда бир неча ҳафтадан бери давом этаётган ёнғинларни ўчириш учун минглаб ўт ўчириш бригадалари жалб этилди. Арганил шаҳридаги ёнғинларни ўчиришда 900дан ортиқ ўт ўчирувчи қатнашмоқда.
Мавзуга оид
14:21
Грециянинг Эгей денгизидаги ороли яқинида 15 нафар мигрант ҳалок бўлди
18:55 / 03.02.2026
Испания ўсмирларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишига чеклов қўймоқчи
10:18 / 28.01.2026
Испания 500 минггача ноқонуний муҳожирни легаллаштиради
09:32 / 28.01.2026