Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Афросиёб» тезюрар поездларида Wi-Fi хизмати йўлга қўйилди
Қайд этилишича, интернетдан фойдаланишнинг дастлабки 30 дақиқаси бепул.
Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги
Транспорт вазирлигининг хабар беришича, «Афросиёб» тезюрар поездларида Wi-Fi хизмати йўлга қўйилди.
Хабарга кўра, тармоққа уланиш орқали йўловчилар сафар давомида фильмлар томоша қилиш, мусиқа тинглаш ва турли контентлардан баҳраманд бўлиш имкониятига эга бўладилар.
Қайд этилишича, интернетдан фойдаланишнинг дастлабки 30 дақиқаси бепул.
“Тармоқ аллақачон «Афросиёб» поездларининг ҳар бир вагонида ва унинг барча йўналишларида ишлаб турибди”, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
19:37 / 25.01.2026
Самарқандга кетаётган “Афросиёб” поезди техник носозлик сабабли Чинозда тўхтаб қолди
16:08 / 16.01.2026
1 февралдан поезд чипталари нархи яна кўтарилади
19:06 / 14.08.2025
«Афросиёб» поездига нисбатан қўпорувчилик ҳаракати содир этган темирйўлчилар қамалди
07:42 / 01.08.2025