Ўзбекистон | 19:29 / 19.08.2025
2197
1 дақиқада ўқилади

Суд қарорларини ижро этиш босқичида даъвони таъминлаш институти жорий этилади

“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Фото: Getty images

Адлия вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, қарздор ижро иши бўйича кафолат маблағларини киритиш ҳуқуқига эга.

Қайд этилишича, маблағларни киритиш қарздор томонидан унга нисбатан мулкий тусдаги суд ҳужжати бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини мажбурий ижро органининг депозит ҳисобварағига тўлиқ ёки қисман пул ўтказиш йўли билан таъминлашдан иборатдир.

Кафолат маблағларини киритиш ижро иши юритишни тўхтатиб туриш, қарздорга ва унинг мол-мулкига нисбатан белгиланган чекловларни бекор қилиш учун асос бўлади.

Кафолат маблағларини киритиш қуйидаги ҳолларда қўлланади:

ижро ҳужжатини бериш учун асос бўлган суд ҳужжати устидан берилган шикоят ёки келтирилган протест суд томонидан қабул қилинганда;

давлат ижрочисининг ҳаракати (қарори) устидан шикоят берилганда.

Кафолат маблағлари қуйидаги ҳолларда 3 кунлик муддатда қайтарилади:

ижро ҳужжатини бериш учун асос бўлган суд ҳужжати бекор бўлганда;

ижро ҳужжати амалда ижро этилганда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид