Ўзбекистон | 22:30 / 20.08.2025
4538
1 дақиқада ўқилади

Талабалар ўқишини кўчириш бўйича иккинчи кун натижалари эълон қилинди

Аввалроқ талабалар ўқишини кўчириш бўйича 18 август куни ўтказилган тест синови натижалари эълон қилинганди.

Фото: Kun.uz

Талабалар ўқишини хорижий ва нодавлат ОТМлардан давлат ОТМларига кўчириш бўйича 2025 йил 19 август куни ўтказилган тест синови натижалари эълон қилинди.

Тест синовида иштирок этган талабгорлар ўз натижаларини my.uzbmb.uz сайтидаги "Ўқишни кўчириш (хорижий ва нодавлат) Натижа“ бўлимидан паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда билишлари мумкин.

Изоҳ: Мутахассислик фанларидан касбий (ижодий) имтиҳон топширган талабгорларнинг натижалари ОТМлар томонидан касбий (ижодий) имтиҳон натижалари Билимни баҳолаш агентлигига тақдим этилгандан сўнг эълон қилинади.

Аввалроқ талабалар ўқишини кўчириш бўйича 18 август куни ўтказилган тест синови натижалари эълон қилинганди.

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид