Талабаликка тавсия этилганлар тўғрисидаги маълумотларни “Талабалар турар жойи ахборот тизими”га юклаш ишлари ўз якунига етди.

Эндиликда 1-курс талабалари ҳам давлат ОТМларининг ётоқхоналарига жойлашиш учун Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали ариза юборишлари мумкин.

Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 20 август куни хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, юқори босқич талабаларидан ётоқхонага аризалар қабули 1 августдан бошланган эди.