Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Seoul Mun мажмуасида 17 ёшли йигит каналга чўкиб кетди
Бош кийимини олиш учун Бўрижар каналига тушган йигит қайтиб чиқолмаган. Орадан қарийб бир сутка ўтганига қарамай, унинг жасади ҳамон топилмаган.
Тошкент шаҳридаги Бўрижар каналининг Seoul Mun мажмуасидан оқиб ўтувчи қисмида 21 август куни кечқурун 17 ёшли йигит чўкиб кетди. У бош кийимини олмоқчи бўлиб сувга тушгани, лекин қайтиб чиқолмагани айтилмоқда.
Kun.uz мухбирининг ўрганишларига кўра, йигит Seoul Mun савдо марказида жойлашган киосклардан бирида официант бўлиб ишлаган. Уни қутқармоқчи бўлиб киоск иш бошқарувчиси ҳам сувга тушган, лекин ҳаракатлари самара бермай, ўзини зўрға сақлаб қолган.
Воқеа соат 22:00 лар атрофида рўй берган. Орадан ярим соат ўтиб бошланган қидирув ишлари 20 соатдирки натижа бермаяпти: йигитнинг жасади ҳамон топилмаган.
Мавзуга оид
17:12 / 05.06.2026
“Тошкентни дунёдаги энг қулай шаҳарлардан бирига айлантирамиз” – ҳоким Шавкат Умрзоқов билан суҳбат
08:41 / 05.06.2026
Бельгия Тошкентда элчихона очади
22:18 / 04.06.2026
Зангиотадаги темирйўл кесишмаси ўрнида йўл ўтказгич қурилади
16:14 / 04.06.2026