Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳомийлик хайрияларини йиғиш тартиби белгиланди
Эндиликда бу тартибни бузган фуқаролар ва мансабдорлар жавобгарликка тортилади. Шунингдек, жамоатчилик назоратини писанд қилмаган амалдорлар учун жарима белгиланди. ННТларнинг рўйхатдан ўтмай фаолият юритгани учун жазо енгиллаштирилиб, ННТлар фаолиятига ноқонуний аралашганлик учун жавобгарлик киритилди.
Фото: Kun.uz
21 август куни имзоланган қонун билан, айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Ҳомийлик хайриялари
Қонун билан ҳомийлик хайрияларини йиғиш тартибини бузиш фуқароларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 5 бараваридан 7 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.
Ҳомийлик хайрияларини йиғиш тартиби қуйидагича:
- ҳомийлик хайрияларини йиғиш муайян ҳомийлик олувчиларнинг манфаатларини кўзлаб, олдиндан эълон қилинган муддат давомида амалга оширилади;
- ҳомийлик ташкилотлари томонидан ҳомийлик хайрияларини нақд пул шаклида йиғиш фақат хайрия қутиси ёрдамида амалга оширилади, бундан нақд пул шаклидаги ҳомийлик хайрияларини уларнинг банк ҳисобварақларига қонунчиликда белгиланган тартибда ўтказиш ҳоллари мустасно;
- хайрия қутиси шаффоф бўлиши ва уни очиш жойи тегишли белгиланган шахслар шахс томонидан имзоланган ҳамда муҳрланган қоғозли пломба ёки рақамланган пломба билан пломбаланган бўлиши шарт.
ННТлар ва жамоатчилик назорати
Давлат органларининг мансабдор шахслари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш – БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари (бундан диний ташкилотлар мустасно), шунингдек уларнинг ваколатхона ва филиалларининг давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият юритиши БҲМнинг 10 бараваридан 25 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди. Илгари бу жарима миқдори БҲМнинг 15 бараваридан 30 бараваригача эди.
Жамоатчилик назорати натижаларига кўра, қонунчиликда назарда тутилган шаклларда жамоатчилик назорати субъектлари томонидан тайёрланган якуний ҳужжатни кўриб чиқмаслик ёки кўриб чиқиш муддатини узрли сабабларсиз бузиш – мансабдор шахсларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.
Маълумот учун, жамоатчилик назорати субъектларига Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатга олинган нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари киради.
Мавзуга оид
15:50 / 24.11.2025
Давлат компаниялари президент рухсатисиз ҳомийлик билан шуғулланишни тўхтатади
15:25 / 24.09.2025
Коррупцияга қарши кураш соҳасидаги ННТ лойиҳаларига грант ажратилади
15:13 / 12.09.2025
ННТ ишига ноқонуний аралашувчи давлат хизматчилари жавобгарликка тортилади
08:30 / 28.08.2025