Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда арзонлаштирилган маҳсулотлар савдоси бошланди
Мустақиллик байрами арафасида аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳридаги деҳқон бозорларида арзонлаштирилган маҳсулотлар савдоси бошланди.
Мазкур расталарда маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан ташқари Беларус, Покистон, Монголия ва Ҳиндистондан келтирилган мол ҳамда қўй гўштининг турли навлари, шунингдек, вилоятлардан олиб келинган мева, сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари кенг танловда тақдим этилмоқда.
Гўшт нархлари 65 минг сўмдан 90 минг сўмгача белгиланган.
Ушбу ташаббус аҳолининг кундалик эҳтиёжларини қондириш, бозор нархларини барқарорлаштиришга қаратилган.
Мавзуга оид
09:00 / 01.07.2026
Тошкент ва Навоийда мансабдорлар пора билан ушланди
22:48 / 28.06.2026
Тошкентда “свет” ўчиши оқибатида аттракционда қолиб кетган одамлар тушириб олинди
21:23 / 28.06.2026
Пойтахтнинг уч ва Тошкент вилоятининг бир тумани электрсиз қолди
19:44 / 28.06.2026