Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия собиқ вице-канцлери Хабек сиёсатдан кетишини эълон қилди
Германиянинг собиқ вице-канцлери, иқтисодий ишлар ва иқлимни муҳофаза қилиш вазири, «Яшиллар» етакчиларидан бири Роберт Хабек сиёсатдан кетиши ва мамлакатни вақтинча тарк этишини маълум қилди. У консерватив сиёсий рақибларини танқид қилди.
Фото: Aureliusz M. Pędziwol/DW
2021-2025 йилларда Германия иқтисодий ишлар ва иқлимни муҳофаза қилиш вазири ўринбосари, «Алянс-90/яшиллар» партияси етакчиларидан бири Роберт Хабек сиёсатдан кетиши ва мамлакатни вақтинча тарк этишини эълон қилди. Бу ҳақда сиёсатчи 25 август, душанба куни Берлиндаги Tageszeitung газетасига берган интервюсида гапирди.
2025 йилнинг февралида "яшиллар" ғалаба қозонган тақдирда, Бундестаг сайловларида Хабекни канцлерликка номзод қилиб кўрсатганди. Аммо якунда партия сайловларда бор-йўғи 11,6 фоиз овоз олиб, аввалги сайловларга нисбатан ўз натижасини ёмонлаштирди. "Яшиллар" ҳукуматни тарк этиб, мухолифатга ўтди.
«Менинг таржимайи ҳолим олдинга силжиди, келаси йил чет элга кетаман. Шу душанба куни мен Бундестаг президиумига 1 сентябрдан бошлаб парламент аъзоси сифатидаги вазифамни тарк этаётганимни маълум қилдим», — дея тушунтирди Хабек ўз қарорини.
«Келгуси йилда мен турли хорижий тадқиқот ва таълим муассасаларида илмий изланишлар олиб бораман, дарс бераман ва таҳсил оламан. Улардан бири Копенҳагендаги Дания халқаро тадқиқотлар институти. Яна бири Берклидаги Калифорния университети. Лекин бошқа ташкилотлар билан ҳам ҳамкорлик қиламан», — дея давом этди собиқ вазир.
Мавзуга оид
12:57 / 23.12.2025
Deutsche Bahn'да кечикиш рекорди: пунктуаллик 59 фоизга тушди
14:19 / 22.12.2025
Германия 2025 йилда оилани бирлаштириш бўйича 100 мингдан ортиқ виза берди
13:00 / 22.12.2025
2025 йилда Германия осмонида 1000 та шубҳали дрон қайд этилди
14:53 / 20.12.2025