Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия қийноқларга қарши Европа конвенциясидан чиқиш ниятида
Россия ҳукумати қийноқларга қарши Европа конвенциясидан чиқишни режалаштирмоқда. Россия Ташқи ишлар вазирлиги қийноқларга қарши Европа қўмитаси фаолиятини Навалнийнинг ўлими ва "Крокус Сити Холл"даги терактдан сўнг қўлга олинганларга нисбатан қийноқларга қаратган эътибори туфайли танқид қилди.
Фото: LETA
Россия ҳукумати президент Владимир Путинга Қийноқлар ва ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муносабат ва жазоларнинг олдини олиш тўғрисидаги Европа конвенциясига риоя қилишни расман рад этишни таклиф қилди. Бу ҳақда Россия Федерацияси бош вазири Михаил Мишустин томонидан имзоланган фармон 25 август, душанба куни Россия Федерациясининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари расмий порталида эълон қилинди.
Ҳужжатда конвенциянинг ўзини, шунингдек, унга 1996 йилда Россия томонидан имзоланган протоколларни денонсация қилиш таклиф этилади. Ушбу таклифнинг сабаблари келтирилмаган.
Қийноқларга қарши Европа конвенцияси, жумладан, тегишли қўмита (Қийноқларнинг олдини олиш бўйича Европа қўмитаси) ишини таъминлайди. Унинг ваколатлари ҳужжатни имзолаган мамлакатларга, жумладан, қамоқхоналарига тўсиқсиз ташриф буюришни ўз ичига олади.
Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025