Жаҳон | 15:15 / 27.08.2025
1888
2 дақиқада ўқилади

Дрезденда пичоқ билан қилинган ҳужум: 21 ёшли суриялик ҳибсга олинди

Америкаликка нисбатан содир этилган ҳужумдан сўнг тергов органлари ёш Сурия фуқаросини ҳибсда ушлаб туриш учун асос топмади. Бироқ орадан икки кун ўтиб, у тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Фото: DPA

Дрездендаги трамвайда АҚШ фуқароси пичоқланган ҳужум ҳолатини ўрганиб, тергов воқеадан сўнг дарҳол қўлга олинган, аммо кўп ўтмай қўйиб юборилган гумонланувчининг ҳужумга алоқадорлиги ҳақидаги хулосага келди. Дрезден прокуратураси ва полициясининг қўшма пресс-релизида гумонланувчи 21 ёшли суриялик экани, у 26 август, сешанба куни эрталаб прокуратура буйруғи билан тергов изоляторига жойлаштирилгани кўрсатилган.

Маҳкамаларнинг хабар беришича, қўлга олинган 20 ёшли шахс америкаликка «хавфли нарса» билан тан жароҳати етказган, деган жиддий шубҳа бор. Тергов тафсилотлари тергов манфаати йўлида ошкор этилмаяпти.

Полиция аввал хабар берганидек, ҳодиса 24 август, якшанбага ўтар кечаси трамвайда, у тўхташ жойида турган вақтда содир бўлган. Икки эркак йўловчи аёлни безовта қилаётганини кўрган АҚШ фуқароси (дастлаб 21 ёшда экани айтилган) вазиятга аралашиб, жанжал пайтида юзидан пичоқ билан жароҳат олган. Ҳужумчилар қочиб кетган. Полиция 21 ёшли Сурия фуқаросини воқеа жойи яқинида қўлга олди, бироқ прокуратура уни ҳибсга олиш учун етарли асос топмагани учун у тез орада қўйиб юборилди.

Полиция маълумотларига кўра, жабрланувчининг ҳаёти хавф остида эмас. Интернетда унга ёрдам бериш учун маблағ йиғиш бошланди, дея хабар беради dpa.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид