Жаҳон | 00:11 / 18.08.2024
4465
2 дақиқада ўқилади

Германиядаги музейдан ўғирлаб кетилган 124 млн долларлик тақинчоқлар ватанига қайтарилди

Дрездендан ўғирланган коллекция XVIII асрда Август II томонидан Франция қироли Людовик XIV га рақобатчилик мақсадида тўпланган.

Фото: Reuters

Шарқий Германиядаги музейдан қиймати миллионлаб евро турувчи қимматбаҳо тақинчоқлар ўғирлаб кетилганидан қарийб беш йил ўтиб, экспонатлар яна ташриф буюрувчилар эътиборига ҳаво этилади, деб хабар беради CNN.

Қайд этилишича, 2019 йилнинг ноябрида Дрездендаги «Яшил гумбаз» музейидан 4,3 мингдан ортиқ бриллиант тошларига эга, қиймати 124 миллион долларни ташкил этувчи экспонатлар ўғирлаб кетилган.

Полициянинг маълум қилишича, Европадаги энг ноёб санъат асарлари сақланадиган музейдан ўғирланган қимматбаҳо тақинчоқлари яна ўз жойига қайтарилган. Улар орасида Дрезден оқ брилланти номи билан машҳур қимматбаҳо тош ўрнатилган эполет (баъзи чет эл армиялар офицерларнинг ҳашаматли зар погонлари) ҳам бор.

Жорий ҳафтадан бошлаб заргарлик буюмлари олдинги жойида намойишга қўйилган, фақат улар ҳолатига 2022 йил декабрда топилгандан бери ўзгартириш киритилмаган, чунки суд жараёнлари ҳамон давом этмоқда.

«Шундай нарсалар борки, уларни фақат ҳақиқий экспертлар кўра олади. Қуролланмаган кўз билан етказилган зарарни биз пайқай олмаймиз», — дейди Дрезден давлат музейи бош директори Марион Акерманн.

2023 йилнинг майида бир оиланинг аъзоси бўлган беш нафар эркак қимматбаҳо тақинчоқларнинг ўғирлагани учун озодликдан маҳрум этилганди. Саксония бош вазири Майкл Кречмернинг сўзларига кўра, ушбу ўғирлик музейлар хавфсизлиги учун аччиқ дарс бўлган.

Дрездендан ўғирланган коллекция XVIII асрда курфюрст (император сайлаш ҳуқуқига эга давлатманд шахс), кейинчалик Полша қироли бўлган Август II томонидан Франция қироли Людовик XIV га рақобатчилик мақсадида тўпланган.

Хазина Иккинчи жаҳон уруши даврида иттифоқчилар ҳужумидан омон қолган, бироқ урушда қўлга киритилган соврин сифатида Совет Иттифоқига олиб кетилган. 1958 йилда эса қимматбаҳо буюмлари яна Дрезденга қайтарилган.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда