Кўчмас мулк | 12:15 / 27.08.2025
3288
1 дақиқада ўқилади

Қурилиш объектларида QR-кодли паспорт ўрнатиш тартиби белгиланди

“Қурилиш объектларида QR-кодли (матрик штрихли код) паспорт ўрнатиш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Фото: stroimprosto.mos.ru

Мазкур низом қурилиш объектларида QR-кодли (матрик штрихли код) паспортни ўрнатиш тартибини белгилайди.

QR-кодли паспорт қурилиш объекти ҳудудий инспекцияларда рўйхатдан ўтган кунда буюртмачи томонидан объектнинг кириш қисмига ёки барча учун кўринадиган жойда мажбурий тартибда ўрнатилади.

QR-кодли паспорт қурилиш объекти ҳудудий инспекцияларда рўйхатдан ўтган кундан бошлаб, объект фойдаланишга топширилгунга қадар амалда бўлиши зарур.

QR-кодли паспорт намлик ва ташқи таъсирларга чидамли материалдан тайёрланган бўлиши, умумий ўлчамлари 2400х1200 мм ни ташкил этиши ҳамда ер сатҳидан камида 1 м баландликда ўрнатилиши лозим.

Қурилиш объекти ҳудудий инспекциясида рўйхатдан ўтказилгач, «Шаффоф қурилиш» ахборот тизимида объектга оид дастлабки маълумотлар жойлаштирилган саҳифа учун QR-код автоматик тарзда шакллантирилади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид