Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Полшада F-16 қирувчиси авиашоу репетициясида ҳалокатга учради
Қирувчи самолёт 30—31 август кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган AirShow Radom халқаро авиасалонига тайёргарлик кўраётган эди, деб хабар бермоқда Полша ОАВ. Учувчи ҳалок бўлди.
Полша ҳарбий-ҳаво кучларининг F-16 қирувчи самолёти мамлакатнинг марказий қисмидаги Радом шаҳри яқинида авиашоу репетицияси чоғида ҳалокатга учради, деб хабар қилди ҳукумат вакили Адам Шлапка 28 август, пайшанба куни.
«Радомда фожиа юз берди. F-16 самолёти авиашоуга тайёргарлик пайтида ҳалокатга учради. Афсуски, учувчи ҳалок бўлди», деб ёзди Шлапка X ижтимоий тармоғида. Ҳодиса гувоҳлари ҳалокат лаҳзасини видеога олган. Кадрларда самолётнинг катта баландликдан кескин қулагани, кейин ерга тушгани ва манёврларни бажаргандан сўнг портлагани кўрсатилган.
Ҳалокат сабаблари ҳақида маълумот берилмаган. Полша матбуотига кўра, қирувчи самолёт 30-31 август кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган AirShow Radom халқаро авиасалонига тайёргарлик кўриш мақсадида режали парвозни амалга оширган. Авиашоу энди бўлиб ўтиши ёки ўтказилмаслиги номаълум.