Ўзбекистон | 12:19 / 29.08.2025
3228
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Мустақиллик монументига гулчамбар қўйди

Президент Шавкат Мирзиёев “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Юртнинг қадимги тарихидан то бугунигача бўлган энг муҳим воқеалар, буюк аллома ва жаҳонгир боболар сиймолари акс этган мазкур мажмуа мустақиллик рамзига айланган. Унинг энг юқори қисмидаги ҳумо қуши мамлакат герби, халқнинг эзгу қадриятларини ифодалайди.

Давлат раҳбари мазкур монумент она ватан, мард ва жасур, тинчликсевар ва меҳнаткаш, қаҳрамон халқ шарафига бунёд этилган буюк обида эканини таъкидлаган эди.

Мустақиллик монументи пойига гул қўйиш маросимида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати, президент администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Тошкент шаҳар жамоатчилиги вакиллари ҳам иштирок этди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид