Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Ўзбекистонда қандолат маҳсулотлари заводини очмоқчи
Ўзбекистон элчиси Илҳом Ҳайдаров амалий ташриф билан Туркиянинг Каҳрамонмараш вилоятига борди.
Фото: Дунё
Мулоқот чоғида тўқимачилик, озиқ-овқат, қурилиш, ошхона жиҳозларини ишлаб чиқариш, суғурта, лаборатория ускуналари, қишлоқ хўжалиги соҳаларида ўзаро савдони ривожлантириш учун қўшимча имкониятлар ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Каҳрамонмарашнинг бутун дунёга машҳур музқаймоқ ва қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқараётган Mado компанияси раҳбари Мехмет Канбур билан алоҳида учрашув ўтказилди. Унда Ўзбекистонда "премиум брендга" эга компаниянинг савдо нуқталарини кенгайтириш ва тўлиқ циклдаги ишлаб чиқариш заводини ташкил этиш имкониятлари хусусида фикр алмашилди.
Мамлакат вакиллари, шунингдек, Temsan Makina ва Arikan Group корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватлари билан танишди. Ўзбекистондаги маҳаллий тўқимачилик корхоналари билан ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
13:45
Туркия капитали иштирокидаги корхоналарнинг асосий қисми Тошкент ҳиссасига тўғри келди
08:45
Туркияда Ливия армияси бош штаби бошлиғи авиаҳалокат қурбонига айланди
13:00 / 23.12.2025
Ўзбекистон ва Туркия мева-сабзавот савдосидаги чекловларни юмшатишни муҳокама қилди
22:47 / 21.12.2025