Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон Озарбойжоннинг ШҲТ аъзоси бўлишига яна тўсқинлик қилди
Таъкидланишича, бунга Озарбойжон томонидан Покистоннинг қўллаб-қувватланиши сабаб бўлган. Ўз навбатида Покистон Арманистоннинг аризасини блоклаган.
Фото: Reuters
Ҳиндистон Озарбойжоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо бўлиш учун топширган аризасини яна блоклади. Бу ҳақда манбаларга таяниб, AnewZ нашри хабар берди.
Озарбойжон томони бу қарорни Покистоннинг Озарбойжон томонидан қўллаб-қувватланиши билан боғламоқда. Ҳиндистон томонининг фикрича, Озарбойжоннинг Покистонни қўллаб-қувватлаши кўп томонлама дипломатия тамойилларига ва «Шанхай руҳи»га - икки томонлама можаролар кўп томонлама платформаларга кўчирилмаслиги керак деган тушунчага зиддир.
Ўз навбатида Хитой Озарбойжоннинг ШҲТ аъзоси бўлиш истагини қўллаб-қувватлайди ва унинг аризасини «Шанхай руҳи»га мос деб билади.
Сиёсатчиларнинг таъкидлашича, бундай вазият ШҲТ ичида келишмовчиликлар мавжудлигини таъкидлайди: бир томондан Хитойнинг қўллаб-қувватлаши, бошқа томондан Ҳиндистон томонидан блокланиши.
Бокудаги исми ошкор этилмаган расмийлар бу қадам Озарбойжоннинг сиёсий курсини ўзгартирмаслигини, бироқ кўптомонлама дипломатия ва ШҲТ тамойилларига зид эканини айтди. Озарбойжоннинг APA агентлигининг ёзишича, бунга жавобан Покистон Арманистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш аризасини блоклаган.
Бугунги кунда Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон, Ўзбекистон ва Беларус ШҲТ аъзоси ҳисобланади. Шунингдек, ташкилот ҳузуридаги кузатувчи мамлакатлар (Афғонистон ва Мўғулистон), шунингдек, олтита мулоқот бўйича ҳамкорлар (Озарбойжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка) бор.
Мавзуга оид
13:08 / 23.03.2026
Ўзбекистон Ҳиндистон билан бизнес алоқаларни фаоллаштиришга киришди
20:21 / 20.03.2026
Ҳиндистон компанияси Ўзбекистон қишлоқ ҳудудларини юқори тезликдаги интернет билан таъминлашда ҳамкорликни таклиф этди
16:09 / 19.03.2026
Киев Ҳиндистондан қўлга олинган украиналикларни озод этишни сўрамоқда
09:12 / 19.03.2026