Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Озарбойжонга жўнаб кетди
Ўзбекистон раҳбари Бутунжаҳон урбанизация форумининг 13-сессияси тадбирларида иштирок этади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Озарбойжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 17 май куни амалий ташриф билан Боку шаҳрига жўнаб кетди.
Ўзбекистон раҳбари Бутунжаҳон урбанизация форумининг 13-сессияси тадбирларида иштирок этади.
Форум шаҳарларни барқарор ривожлантириш, арзон уй-жой билан таъминлаш, шаҳар муҳити сифатини ошириш, иқлим барқарорлиги ва уй-жойни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш масалаларига бағишланган
Шунингдек, хорижий делегациялар раҳбарлари билан бир қатор учрашув ва музокаралар ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.