Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЙҲХХ 2 сентябр куни жамоат транспортидан фойдаланишга чақирди
Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ЙҲХХ) аҳолини ўқув йилининг биринчи кунида шахсий автомобилларга эмас, балки жамоат транспортига устунлик беришга чақирди.
Фото: Kun.uz
Қайд қилинишича, 2 сентябр куни мактабларда биринчи қўнғироқ чалинади ва одатда кўчаларда тирбандликлар кўпаяди.
«Шахсий автотранспорт воситаларини бошқариш айниқса, шаҳар марказларида кўплаб тирбандликларни юзага келтириши мумкин. ЙҲХХ фуқаролардан бугунги кунда ҳар томонлама қулай ва жозибадор кўринишга келаётган жамоат транспортидан фойдаланишни сўрайди», дейилади хабарида.
Ўзбекистон мактабларида янги ўқув йили 2 сентябрдан, олий ўқув юртлари ва лицейларнинг 1-курс талабалари учун 3 сентябрдан, бошқа курс талабалари учун эса 8 сентябрдан бошланади.
Мавзуга оид
13:55 / 20.03.2026
Тошкентда байрам кунлари жамоат транспорти учун махсус жадвал жорий этилди
14:27 / 17.03.2026
Тошкентда автобусларда йўл ҳақини тўламаганлар жавобгарликка тортилмоқда
23:15 / 14.03.2026
Автобус учун ажратилган бўлакларда бошқа машиналар юрмаслиги учун камералар ўрнатяпмиз — ҳоким ўринбосари
23:05 / 14.03.2026