Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон президентининг махсус вакили Германия делегациясини қабул қилди
Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Германиянинг "Бергхоф" жамғармасининг Афғонистон, Марказий ва Жануби-Шарқий Осиё бўлими раҳбари Басир Феда бошчилигидаги делегацияси билан учрашди.
ТИВ маълумотига кўра, музокаралар чоғида томонлар Афғонистон бўйича икки томонлама ҳамкорликнинг жорий ҳолатини ҳар томонлама муҳокама қилди.
Афғонистон муаммосини ҳал этиш бўйича мунтазам мулоқотни қўллаб-қувватлашга ўзаро манфаатдорлик таъкидланди.
Учрашув конструктив руҳда ўтди ва Тошкент ҳамда "Бергхоф" жамғармаси ўртасидаги амалий мулоқотни янада ривожлантиришга ўзаро манфаатдорликни тасдиқлади.
Мавзуга оид
21:45 / 17.06.2026
Audi янги авлод А6 Allroad’ни тақдим этди
20:04 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва Германия президентлари бир қатор иқтисодий лойиҳаларни ишга туширди
10:05 / 17.06.2026
Ўзбекистон Боннда иқлим мажбуриятларини бажариш бўйича ютуқларини тақдим этди
09:05 / 17.06.2026