Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонликлар тўлиқ Ой тутилишига гувоҳ бўлди
Ўзбекистон аҳолиси якшанба оқшомида «Қонли Ой» деб номланувчи, қизил-тўқ сариқ рангга кирган Ойнинг тўлиқ тутилишига гувоҳ бўлди.
Фото: KUN.UZ / Муҳаммаджон Ғаниев
Тутилишнинг умумий босқичи 1 соат-у 22 дақиқа давом этди ва умумий вақт 5 соатдан кўпроқни ташкил этди. Максимал фазада Ой бутунлай Ернинг соясида бўлди. Унинг ғайриоддий ранги атмосферада қуёш нурларининг синиши билан изоҳланади: қисқа кўк нурлар тарқалади ва асосан қизил ва тўқ сариқ соялар Ойга етиб боради.
Тошкентда Ой тутилиши маҳаллий вақт билан соат 21:27 да бошланди.

Умумий босқич 22:30 да бошланиб, 23:11 да максимал даражага етди ва 23:52 да якунланди.
Охирги қисман босқич ярим тундан кейин, 8 сентябр соат 00:56 да якунланди.











Мавзуга оид
21:53 / 05.09.2025
Ўзбекистонликлар 7 сентябрда Ой тутилишини томоша қилиши мумкин
07:58 / 07.08.2025
АҚШ Россия режаларига жавобан Ойда АЭСни ишга туширишни тезлаштириши мумкин
00:05 / 07.06.2025
Япониянинг Ойга учирган модули қўниш вақтида фалокатга учради
17:06 / 23.04.2025