Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Беларусдаги сиёсий маҳбуслар озод этилишини кутмоқда
Оқ уйда журналистлар билан суҳбат чоғида АҚШ президенти яқин келажакда Беларус раҳбари Александр Лукашенко ўз мамлакатидаги 1400 нафар «гаровга олинган»ларнинг аксариятини озод қилиши ҳақида фикр билдирди.
Фото: ALEX BRANDON / AP / SCANPIX
Беларус раҳбари Александр Лукашенко яқин орада юзлаб сиёсий маҳбусларни озод қилиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ президенти Доналд Трампнинг Оқ уйда журналистлар билан суҳбати чоғида берган баёнотида айтилади.
Reuters эслатишича, кузатувчилар Беларусда 1400 га яқин сиёсий маҳбуслар ҳибсда сақланаётганини тахмин қилмоқда. Трампнинг сўзларига кўра, гап 1400 нафардан 1500 нафаргача «гаровга олинганлар» ҳақида кетмоқда, уларнинг аксарияти сиёсий маҳбуслар. Лукашенкода «ҳали ҳам 1400 ёки 1500 (маҳбус) бор ва биз уларни озод қилиш ҳақида гаплашганмиз. Улардан баъзилари сиёсий. Уларнинг кўпчилиги сиёсий эканлигига ишонаман. Кўплари қайсидир нуқтада, жуда яқин келажакда озод этилиши мумкин», деди АҚШ президенти.
Шу билан бирга, Оқ уй раҳбари Александр Лукашенкони «жуда ҳурматли шахс» деб атади. Бироқ Лукашенко ҳақида гапирганда, Трамп «президент» сўзини ишлатмади, аксинча, «Беларус раҳбари» иборасига мурожаат қилди.
Мавзуга оид
13:48
Гомелдаги идиш-товоқ заводи РФ учун ҳарбий дронлар етказиб беряпти
08:52 / 04.12.2025
Трамп: Путин келишув тузишни ва «нормал ҳаётга қайтишни» истаяпти
15:57 / 03.12.2025
Мадуронинг имкониятлари тугади. Унинг Трамп билан телефон мулоқоти ҳақида нималар маълум?
21:10 / 02.12.2025