Жамият | 10:20 / 09.09.2025
2439
1 дақиқада ўқилади

Тошкент - Чиноркент экспресс электропоездининг чипта нархи ошади

Энди у катталарга 30 минг (ҳозир 20 минг) сўм, болаларга 16 500 (ҳозир 11 500) сўм бўлади.

Фото: tashtrans.uz

Жорий йилнинг 25 сентябр кунидан бошлаб «Тошкент - Чиноркент - Тошкент» йўналишида қатновчи шаҳарлараро экспресс элекропоездлар учун чипта нархи оширилади.

«Ўзтемирйўлйўловчи» матбуот хизмати хабарига кўра, чипта нархлари катталар учун - 30 000 сўм, ёш болалар учун — 16 500 сўмни ташкил этади.

Шу пайтгача поездда йўл ҳақи катталар учун 20 минг сўм, болалар учун 11,5 минг сўм бўлиб келаётганди.

Авваллари Тошкентдан Хўжакентгача қатнаган электропоезд қатнови 2025 йил январ ойидан 1,5 км масофага - Чорвоқ шаҳарчасида яқинида жойлашган «Чиноркент» бекатигача узайтирилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид