Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Vakolat.uz платформаси ишга туширилади
Унда давлат хизматларидан фойдаланиш ва давлат хизмати натижаларини олиш бўйича бошқа шахсларга ишончномаларни расмийлаштириш амалга оширилади.
«Давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳада бюрократик тартиботларни тубдан қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент фармонига кўра, 2026 йил 1 январдан Vakolat.uz платформаси ишга туширилади.
Унда қуйидагилар назарда тутилади:
- давлат хизматларидан фойдаланиш ва давлат хизмати натижаларини олиш бўйича бошқа шахсларга ишончномаларни расмийлаштириш;
- юридик шахслар томонидан расмийлаштирилган ишончномаларни ихтиёрий рўйхатдан ўтказиш;
- барча турдаги ишончномаларнинг ҳақиқийлигини онлайн режимда текшириш.
- Vakolat.uz платформасидан бепул асосда фойдаланиш.
2026 йил 1 январдан Давлат хизматлари ягона реестри Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган «Давлат хизматлари» автоматлаштирилган онлайн ахборот тизимида юритилади.
Бунда ҳар бир давлат хизмати бўйича рақамли паспорт шакллантирилади ҳамда ҳар бир давлат хизматини Давлат хизматлари ягона реестрига киритиш норматив-ҳуқуқий ҳужжат асосида амалга оширилади.
Мавзуга оид
15:23 / 05.01.2026
Давлат хизматларининг 40 фоизи хусусий секторга ўтказилади
21:27 / 30.12.2025
5 та университетда мингдан ортиқ асар бўйича муаллифлик ҳуқуқи бузилгани аниқланди
15:11 / 29.12.2025
Kun.uz суриштирувларидан сўнг: автомобилни чет элга олиб чиқиш тартиби ўзгарди
18:18 / 26.12.2025