Низомга кўра, ишончнома жисмоний ва юридик шахсларнинг хоҳишига кўра сўровномада кўрсатилган, бироқ 3 йилдан ошмаган муддатга берилади.

Ишонч билдирувчи ишончномани расмийлаштириш учун OneID орқали Vakolat.uz платформасида рўйхатдан ўтади ва тегишли сўровномани тўлдиради.

Қуйидаги ҳолларда ишончнома ишонч билдирувчи томонидан ўзгартирилиши мумкин:

- жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда;

- юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгарганда;

- жисмоний шахснинг биометрик паспорти (ID-карта) маълумотлари ўзгарганда;

- ишончноманинг амал қилиш муддати узайтирилганда.

Қуйидаги ҳолларда ишончнома Платформа томонидан автоматик равишда бекор қилинади:

- ишончноманинг муддати тугаганда;

- жисмоний шахс вафот этганда;

- юридик шахс тугатилганда.

Реестр ишончномаларни уникал рақам орқали қидириш учун барчага очиқ ҳисобланади.

“Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимида расмийлаштирилган ишончномалар Реестрга автоматик равишда киритилади.