Таълим | 12:32 / 10.09.2025
16210
2 дақиқада ўқилади

Битирувчилари энг юқори балл тўплаган топ-10 мактаб маълум қилинди

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги 2025-2026 ўқув йилида олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида ўқувчилари ўрта ҳисобда энг юқори балл тўплаган мактаблар рўйхатини эълон қилди. 

Фото: Kun.uz

Бу йилги натижаларга кўра, кучли учликни Хоразм вилояти Янгибозор туманидаги ихтисослаштирилган мактаб, Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактаби ҳамда Эркин Воҳидов номидаги ижод мактаби эгаллади.

Рейтинг натижаларига кўра, кучли ўнлик қуйидагича шаклланди:

1. Хоразм вилояти Янгибозор тумани ихтисослаштирилган мактаби — 178,8 балл (6 абитуриент);
2. Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактаби (Жиззах шаҳри) — 178,39 балл (34 абитуриент);
3. Эркин Воҳидов номидаги ижод мактаби (Фарғона вилояти, Марғилон шаҳри) — 175,03 балл (34 абитуриент);
4. Абдулла Орипов номидаги ижод мактаби (Қашқадарё, Қарши шаҳри) — 174,29 балл (29 абитуриент);
5. Фурқат тумани ихтисослаштирилган мактаби (Фарғона вилояти) — 173,48 балл (10 абитуриент);
6. Қоракўл тумани ихтисослаштирилган мактаби (Бухоро вилояти) — 172,23 балл (61 абитуриент);
7. Гимнастика бўйича Республика спорт мактаби (Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани) — 170,69 балл (10 абитуриент);
8. Гулистон туманидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернат (Сирдарё вилояти) — 169,98 балл (42 абитуриент);
9. Исъҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактаби (Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани) — 168,91 балл (38 абитуриент);
10. 1-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернат (Навоий шаҳри) — 167,91 балл (60 абитуриент).

2024 йилда республика рейтингида Эркин Воҳидов номидаги ижод мактаби (176,28 балл) биринчи, Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактаби (161,65 балл) иккинчи, ундан кейин эса Абдулла Орипов, Ҳалима Худойбердиева, Абдулла Қодирий каби ижод мактаблари топ ўнталикни банд қилган эди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид