Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Идоравий ҳужжатларни қабул қилишда ортиқча тартиблар бартараф этилади
“Ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш самарадорлигини ошириш ҳамда ижтимоий муносабатларни тартибга солишда вазирлик ва идораларнинг масъулияти ва ташаббускорлигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, Адлия вазирлиги идоравий ҳужжатларни қуйидаги ҳолларда қайта ишлаш (таҳрирлаш) орқали давлат рўйхатидан ўтказади:
🔸 Ўзбекистон конституцияси ва қонунларига, юқорироқ юридик кучга эга бўлган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқлаштириш мақсадида;
🔸 қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлаштириш зарурати туғилганда;
🔸 ҳавола қилувчи нормалар қўлланишининг асослилиги ва мақсадга мувофиқлиги таъминланмаганда.
Адлия вазирлиги вазирлик ва идоралар томонидан идоравий ҳужжатлар ўз вақтида ишлаб чиқилиши, қабул қилиниши ва давлат рўйхатидан ўтказилишини доимий мониторинг қилиб боради.
Шунингдек, идоравий ҳужжатни у биринчи келишилаётган вазирлик ва идора билан келишилгандан сўнг 30 кун ичида қабул қилиш талаби бекор қилинади.
Бундан ташқари, янги қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларининг талабларига мувофиқлаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи идоравий ҳужжатларни манфаатдор ташкилотлар билан келишмасдан ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун Адлия вазирлигига киритишга рухсат берилади.
Мавзуга оид
10:00 / 13.04.2026
Олий таълимда миллий тадқиқот университетлари ташкил этилади
10:11 / 08.04.2026
“Менинг боғим” лойиҳаларига депутатлар аралашуви кучайтирилади
09:45 / 07.04.2026
Ўзбекистонда “спин-офф” корхоналари ташкил этилади
10:05 / 01.04.2026