Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мудофаа вазири Лекорню Франция бош вазири этиб тайинланди
Франция президенти Эммануэл Макрон ўзининг яқин иттифоқчиси, мудофаа вазири Себастян Лекорнюни бош вазир этиб тайинлади. Бир кун аввал парламент Франсуа Байруга ишончсизлик билдирган эди.
Себастян Лекорню Фото: Panoramic / Keystone Press Agency / GlobalLookPress
Франция Миллий мажлиси Франсуа Байру ҳукуматига ишончсизлик билдирганидан бир кун ўтиб Франция президенти Эммануэл Макрон ўзининг яқин иттифоқчиси, мудофаа вазири Себастян Лекорнюни бош вазир этиб тайинлади. Париждаги Елисей саройи 9 сентябр, сешанба куни маълум қилишича, 39 ёшли сиёсатчига бюджет бўйича консенсусга эришиш учун парламентдаги партиялар билан маслаҳатлашувлар ўтказиш топширилган.
Шундан сўнг, Лекорню президентга янги вазирлар маҳкамаси таркибини таклиф қилиши керак, дейилади маълумотда. Янги ҳукумат раҳбари имкон қадар тезроқ мамлакатнинг 2026 йилги бюджетини Миллий мажлис томонидан тасдиқлаши ва аввалги бош вазир Байрунинг истеъфога чиқишига сабаб бўлган зиддиятни ҳал қилиши керак.
Шу тариқа, сўнгги икки йил ичида бешинчи марта янги бош вазирни тайинлашга мажбур бўлган Макрон ҳукуматни шакллантиришни сўл партияларга топширишдан яна бош тортди, дея қайд этади Reuters. Мухолифат бу қарорни танқид қилди. Хусусан, «яшиллар» етакчиси Марин Тонделе парламент сайловларида фақат иккинчи ўринни эгаллаган ҳукумат лагеридан бошқа бош вазир тайинланишини «провокация» деб атади.
Мавзуга оид
11:52 / 16.12.2025
Статистика: Франция фуқароларининг Ўзбекистонга ташрифи ошиб бормоқда
08:59 / 11.12.2025
Трамп Европа етакчилари билан Украина юзасидан кескин баҳслашганини айтди
12:21 / 09.12.2025
FT: Франция ЕИга Россиянинг музлатилган активларини беришдан бош тортмоқда
00:22 / 08.12.2025