Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги савдо айланмаси 30 фоизга ошди
Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси расмий веб-сайтида 2025 йилнинг биринчи ярмида ушбу мамлакатнинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бозорлари билан савдо айланмаси тўғрисида статистик маълумотлар эълон қилинди.
Фото: iStock / bugphai
Германия иқтисодиётининг Шарқий қўмитаси томонидан эълон қилинган 2025 йилнинг биринчи ярмига оид расмий маълумотларга кўра, ГФРнинг Марказий Осиё давлатлари билан умумий савдо айланмаси 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 14,5 фоизга пасайган ҳолда 5 миллиард еврони ташкил этди.
Бироқ, мазкур статистикада Ўзбекистон билан Германия ўртасидаги савдо ҳажми барқарор ўсишни кўрсатгани қайд этилган. "Хусусан, Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ўзаро савдо айланмаси 504 миллион евродан 658 миллион еврога ошди. Ўсиш 30 фоизга тенг. Ўзбекистоннинг Германияга экспорт ҳажми қарийб икки баробарга — 82 фоизга, импорт эса 27 фоизга ошган", – дейилган мақолада.
Мазкур ўсиш Германия бизнес доиралари учун Ўзбекистонни ишончли ва диверсификацияланган савдо ҳамкор сифатида кўриш имконини бермоқда. Шу билан бирга, ушбу тенденция минтақадаги таъминот занжирларининг қайта шаклланиши ва транспорт-логистика йўналишларининг трансформациясини ҳам акс эттиради.
Нашр якунида, "Ўзбекистон савдо-иқтисодий соҳада Германия учун янги имкониятлар эшигини очмоқда. Бу ҳолат минтақада янги логистика йўлларининг шаклланиши ва таъминот занжирларининг қайта мослашуви жараёнларини ҳам ўзида намоён қилмоқда", – деб ёзган.
Мавзуга оид
11:47
Сўров: немислар ҳукумат ва пенсия тизимидан норози
08:40
Мерц АҚШга Россиянинг музлатилган активларини беришга қарши чиқди
16:30 / 04.12.2025
Берлин Украинага қурол-яроғ ёрдамини 200 млн долларга оширади
16:43 / 03.12.2025