Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 15:29 / 10.09.2025
5977
1 дақиқада ўқилади
Тошкент катта ҳалқа автомобил йўлида автомобил ёниб кетди
Юнусобод туманида автомобилда содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот тақдим этилди.
Фото: Видеодан кадр
Жорий йилнинг 9 сентябр куни соат 16:30 да Тошкент шаҳар Юнусобод тумани, Тошкент катта ҳалқа автомобил йўлида автомобил ёнаётгани тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 16:35 да етиб бориб, ёнғин соат 16:45 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар тўғрисида хабар келиб тушмади.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш