Жамият | 12:16 / 11.09.2025
2271
1 дақиқада ўқилади

Бунёдкор кўчасининг ички дублёри вақтинча ёпилади

24/7 Бунёдкор янги сайр-гастро кўчасида йирик тадбир ўтказилади.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Шу муносабат билан кўчанинг ички дублёри 12 сентябр соат 07:00 дан 15 сентябр соат 07:00 гача транспорт ҳаракати учун ёпиқ бўлади.

Бунёдкор кўчасининг ўзи ҳамда кўчанинг ташқи дублёри ёпилмайди.

Йўналишларни режалаштириш чоғида ушбу ҳолатни инобатга олиш ва муқобил ҳаракат йўналишларидан фойдаланиш сўралган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид