Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, Lacetti русумли автомашина ва Cobalt русумли автомашина тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Тўқнашувдан сўнг Lacetti автомашинасида ёнғин юзага келган.

ЙТҲ натижасида Cobalt автомашина йўловчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳамда ФВБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.