Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳуқуқий тарғибот соҳага масъул давлат органи томонидан амалга оширилади
“Ҳуқуқий ахборотни проактив шаклда етказиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
2026 йил 1 мартдан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларини ижрочиларга етказиш, уларнинг моҳиятини ижрочилар ва аҳолига тушунтириш ишларини Ijro.gov.uz идоралараро ягона электрон ижро интизоми тизими орқали назорат қилиш тартиби йўлга қўйилади.
Бунда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари Ijro.gov.uz тизими ва “Рақамли маҳалла” платформаси орқали “республика-вилоят-туман-маҳалла” тамойили асосида давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига юборилади.
Шунингдек, эндиликда ҳуқуқий тарғибот ишлари соҳага масъул бўлган давлат органлари томонидан амалга оширилади. Уларнинг бу фаолияти Адлия вазирлиги томонидан Ijro.gov.uz тизимида ҳуқуқий ахборотни тарқатиш картотекаси орқали назорат қилиб борилади.
Картотекада Адлия вазирлиги томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат дахл қиладиган субъектлар тоифаси, уларга ҳуқуқий ахборотни етказиш усуллари ҳамда тарғиботни ташкил қилишга масъул давлат органлари ва ташкилотлари белгиланади.
Бундан ташқари, интернетдаги оммабоп платформаларда ҳуқуқий ахборотни ижтимоий тармоқлар орқали етказиш қамровини ошириш мақсадида Adliya TV саҳифаси ишга туширилади.
Мавзуга оид
10:00 / 13.04.2026
Олий таълимда миллий тадқиқот университетлари ташкил этилади
10:11 / 08.04.2026
“Менинг боғим” лойиҳаларига депутатлар аралашуви кучайтирилади
09:45 / 07.04.2026
Ўзбекистонда “спин-офф” корхоналари ташкил этилади
10:05 / 01.04.2026