Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Британия таълим тизимига академик дастурларни жорий этади
Мамлакат элчихонаси кўмагида Стратегик ислоҳотлар агентлиги таркибидаги Халқаро малакалар ва баҳолаш маркази (ХМБМ) директори Ҳуснидин Ҳомидов ва Буюк Британия Лафборо университетининг глобал алоқалар бўйича директори ўринбосари Лу Бай ўртасида онлайн музокаралар ташкил этилди.
Мулоқот аввалида Британия томонига ХМБМ фаолияти ҳақида маълумот берилди. Хусусан, дунёнинг бир қатор университетлари, шу жумладан Британия олийгоҳлари билан ҳамкорликда Ўзбекистон таълим тизимига академик ва касбий дастурларни жорий этиш ҳамда талабалар учун академик мобиллик ва халқаро таълим имкониятларини кенгайтириш устида иш олиб бораётгани таъкидланди.
Томонлар турли йўналишларда, хусусан dual diploma дастурлари ҳамда ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви соҳаларида узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашди.
Учрашув якунида муҳокама қилинган йўналишлар бўйича экспертлар даражасида ишчи музокараларни уюштириш тўғрисида келишувларга эришилди.
Мавзуга оид
20:11 / 30.06.2026
Британияда нам салфеткаларни сотиш тақиқланди
22:32 / 26.06.2026
Чарлз III Британия монархлари орасида биринчи бўлиб солиқларини эълон қилди
18:22 / 26.06.2026
Morgan кўз узиш имконсиз ретро дизайнли автомобилни тақдим қилди
10:15 / 26.06.2026