Жаҳон | 22:32 / 26.06.2026
673
1 дақиқада ўқилади

Чарлз III Британия монархлари орасида биринчи бўлиб солиқларини эълон қилди

Буюк Британия қироли Чарлз III ўз даромадлари ва тўлаган солиқлари ҳақидаги маълумотларни ихтиёрий равишда ошкор қилган биринчи Британия монархи бўлди.

Фото: REUTERS/Henry Nicholls

Букингем саройи маълумотларига (.pdf) кўра, 2024-2025 солиқ йилида у 12,9 миллион фунт стерлинг (17 миллион доллар) тўлаган. Шу тариқа, монарх Буюк Британиянинг 100 нафар энг йирик солиқ тўловчилар қаторига кирди.

Шунингдек, 2024-2025-молиявий йил учун шаҳзода Уилям даромад солиғи ва капитал ўсиши солиғи сифатида ихтиёрий равишда 7,76 миллион фунт стерлинг (тахминан 10 миллион долларга тенг) тўлаган.

Чарлз III 2022 йил сентябрь ойида тахтга ўтирганидан бери қирол ва унинг тўнғич ўғли шаҳзода Уилям томонидан бюджетга ихтиёрий равишда тўланган солиқларнинг умумий миқдори (Буюк Британиянинг HMRC солиқ хизмати орқали) 50 миллион фунт стерлингдан ошди.

Букингем саройининг таъкидлашича, қирол Чарлз III ва шаҳзода Уилямнинг солиқ тўловларини тарихий тарзда ошкор қилиш монарх ва унинг меросхўрининг шахсий ташаббуси бўлиб, молия очиқлигини ошириш кампанияси доирасида амалга оширилган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид